Қувайтликларнинг энди хорижга чиқиши тақиқланади. Чунки...

Қувайтликларнинг энди хорижга чиқиши тақиқланади. Чунки...

Islam-Today нашрининг хабар беришича, Кувайт ҳукуматининг қарорига биноан коронавирусга қарши эмланмаган фуқароларнинг хорижга чиқиши тақиқланди.

Мазкур тақиқ нафақат маҳаллий аҳоли вакилларига, балки Кувайтда яшайдиган чет элликларга ҳам тегишли. Ҳукумат қарорига кўра, хорижга чиқмоқчи бўлганлар Кувайтда рўйхатдан ўтказилган қуйидаги вакциналардан бири билан эмланган бўлиши керак: Pfizer, AstraZeneca, Moderna ёки Johnson & Johnson.

Ёши 18 дан кичик бўлганлар, ҳомиладор аёллар, хорижий дипломатик миссия аъзолари, шунингдек, саломатлиги билан боғлиқ ҳолат туфайли эмлана олмайдиганларга ушбу талаб қўйилмайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлигидан тегишли маълумотнома олсалар кифоя.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Кувайтда аҳолининг деярли ярми – 2 миллион киши коронавирусга қарши эмланди (жами аҳоли – 4,2 миллион). Пандемия бошлангандан бери мазкур мамлакатда 297 мингдан зиёд кишида коронавирус аниқланди, 1700 дан ошиқ бемор вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!