Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди

Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди

Англия футбол журналистлари ассоциацияси АПЛдаги мавсум ўйинчисини аниқлади. Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада "Манчестер Сити" футболчиси Фил Фоден ғолиб бўлди.

"Сити" ярим ҳимоячиси 42 фоиз овоз тўплади. Иккинчи ўринни эса Деклан Райс эгаллади. Учинчи ўринда "Ман Сити"нинг бошқа бир футболчиси Родри эгаллади.

Маълумот учун, Фоден ушбу мавсум АПЛнинг 31 учрашувида 16 та гол ва 7 та ассист қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!