Қўшма Штатлар Украина ҳукуматидан коррупцияга қарши янада қаттиқроқ курашишни талаб қилмоқда

Қўшма Штатлар Украина ҳукуматидан коррупцияга қарши янада қаттиқроқ курашишни талаб қилмоқда

Қўшма Штатлар Украинадан мамлакатда коррупцияга қарши курашни кучайтиришни талаб қилмоқда: деярли ҳар ой коррупция можаролари ва ишдан бўшатишлар қаторига янги иш қўшилади, деб ёзади The Washington Post.

Нашр таъкидлаганидек, Украина расмийларининг коррупцияси Киев ва унинг ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий ёрдам кўрсатувчи “энг кучли тарафдорлари” ўртасида кескинлик кучайишига сабаб бўлди.

“Украинада ўнлаб йиллар давомида коррупция гуллаб-яшнаган. Олигархлар асосий тармоқлар ва парламентдаги ўринларни назорат қилишган”, деб эслайди мақола муаллифлари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!