Қозоғистонда чучварадан заҳарланиш қайд этилди

Қозоғистонда чучварадан заҳарланиш қайд этилди

Ҳолат 13 июнь куни Қизилжар туманининг Надежка қишлоғида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, беш кишилик оила кечки овқат учун маҳаллий дўкондан чучвара сотиб олиб, уни пиширган. Овқат истеъмол қилинган сўнг газли ичимлик ҳам ичилган.

Овқатдан заҳарланиш сабаб уч ва олти ёшли бола вафот этган. Уларнинг онаси ва 10 ёшли акаси ҳозирда касалхонада даволанмоқда.

Айни дамда ҳолат юзасидан полиция тергов бошлаган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан “Санитария қоидалари ва гигиена меъёрларини бузиш, эҳтиётсизлик оқибатида одамларнинг оммавий заҳарланишига, эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган” моддаси билан Терговга қадар текширувларнинг ягона реэстрига киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!