Қозоғистон ва Буюк Британия стратегик шериклик шартномасини имзолади

Қозоғистон ва Буюк Британия стратегик шериклик шартномасини имзолади

Қозоғистон ва Буюк Британия ҳукуматлари ўртасида стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Девид Кэмерон билан учрашув якунлари бўйича маълум қилди.

“Бугун биз стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладик”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

У бу келишув “Остона ва Лондон ўртасидаги сиёсий, савдо ва сармоявий алоқаларни мустаҳкамлашга сезиларли туртки беришига” умид билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!