Қозоғистон расман ягона вақт минтақасига ўтди

Қозоғистон расман ягона вақт минтақасига ўтди

Қозоғистон 1 март соат 00:00 дан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб ягона вақт минтақасига ўтади. Бу ҳақда “Vecher.kz” хабар берди, деб ёзмоқда Қалампир.

“Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтни ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги ҳукумат қарорига ўзгартиришларга кўра, бутун республика бўйича 2024 йил 1 март соат 00:00 дан бошлаб, ягона вақт минтақасидан фойдаланиш белгиланган. Шундай қилиб, Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудуди учун 5-соат минтақаси (UTC+5) қўлланилади, дейилади хабарда.

Жумладан, Остона, Олмаота, Чимкент шаҳарлари, шунингдек, Оқмўла, Олмаота, Жамбил, Қарағанда, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон, Шарқий Қозоғистон, Абай, Жетису ва Улитов вилоятларида 2024 йил 29 февралдан 1 мартга ўтганда маҳаллий вақт бир соат орқага қайтарилиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!