Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши Туркия ФЕТО ташкилотига алоқадорларнинг рўйхатини топширганини рад этди

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши Туркия ФЕТО ташкилотига алоқадорларнинг рўйхатини топширганини рад этди

12 сентябрь куни Қирғизистон пойтахтида ўтказилган матбуот конференциясида Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагинбаев Туркия ФЕТО ташкилотига алоқадор 130 фуқаронинг рўйхатини Қирғизистонга топширгани ҳақида турк ОАВ тарқатган маълумотни инкор қилди. “Туркия томони ҳеч қандай 130 кишилик ёки умуман шунга ўхшаш рўйхат бермаган”, деди Хавфсизлик Кенгаши котиби. Бу ҳақда Turon24 хабар бермоқда.

Туркия президенти Тоййиб Эрдўған Қирғизистонга расмий ташрифи пайтида турк делегацияси қирғиз томонга Фатхуллоҳ Гулен ташкилоти аъзолари рўйхатини топшириб, уларни экстрадиция қилишларини илтимос қилгани ҳақдаги маълумотни турк газетаси “Себаҳ“ тарқатганди.

Бу масала Қирғизистон жамоатчилигида қизғин мунозараларга сабаб бўлмоқда. Куни кеча Туркия элчиси рўйхатлар борасидаги журналистлар саволига жавоб беришдан бош тортганди. “Олдиндан бирор нарса дея олмайман, бу масалада ҳали музокаралар юргизилмоқда,” деди элчи.

Manba: azon. uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!