Қирғизистон Президенти ўзбек бокс мураббийига машина совға қилди

Қирғизистон Президенти ўзбек бокс мураббийига машина совға қилди

Садир Жапаров бугун, 11-сентябр куни, ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасанов билан учрашиб, унга Мунарбек Сейитбек ўғлининг ғалабасига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик рамзи сифатида автомобиль совға қилди.

«Бутун дунё Марказий Осиё халқлари бирдамлик ва дўстона муносабатларни намойиш этиб, бир-бирини қўллаб-қувватлаётганини кўрди. Спорт тинчлик элчиси дейишади. Сиз ўз мисолингиз билан ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшдингиз. Бирлигимиз янада мустаҳкам бўлишини тилайман,» - деган Садир Жапаров.

Шунингдек, Жапаров Париж Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчиларнинг юксак натижалар кўрсатганини ҳам таъкидлаб ўтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!