Қиличбозларимиз “Asian Cadet Cup”да шоҳсупага кўтарилди

Қиличбозларимиз “Asian Cadet Cup”да шоҳсупага кўтарилди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида қиличбозлик бўйича “Asian Cadet Cup” мусобақаси ўтказилди. Унда Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоаси аъзолари ғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин олди.

Осиё кубогининг қизлар ўртасидаги шпага йўналишида Санам Назарова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, якунда олтин медални қўлга киритди. Сабля йўналишидаги ўғил болалар орасида Нурсултон Кенесбаев бронза медали билан тақдирланди.

Шунингдек, мазкур мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги рапира йўналишида Жамолиддин Марипжонов бронза медали соҳиби бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақада бир олтин, икки бронза медали билан юртимизга қайтадиган бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!