Осиё чемпионатида 10 нафар боксчимиз финалга йўл олди

Осиё чемпионатида 10 нафар боксчимиз финалга йўл олди

Қозоғистонда бокс бўйича ўтаётган Осиё чемпионатининг ёшлар ўртасидаги беллашувларида финалга йўл олган вакилларимиз номи аниқ бўлди.

Ярим финал баҳсларининг ўғил болалар орасидаги беллашувларида 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилди.

Улар орасида Собиржон Тастанов, Нодирбек Аллаберганов, Муҳаммадазизбек Исмоилов, Акмалжон Исроилов, Ҳалимжон Мамасолиев ва Шаҳзод Полвонов финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шунингдек, Мироншоҳ Норқосимов, Абдуллоҳ Тоҳиров, Самандар Ҳабибуллаев ва Жавоҳир Меҳриддинов ўз вазн тоифаларида Осиё чемпионатининг бронза медалига эга чиқди.

Қизлар ўртасида Собирахон Шаҳобиддинова, Одинахон Исмоилова, Феруза Шарипова, Жасмин Тоҳирова ярим финалда муваффақиятга эришди ва олтин медаль учун жанг қилади.

Терма жамоамиз таркибида Рухшона Парпиева, Санобар Бозорбоева, Ойша Тоирова, Рухшона Шакарова, Раҳима Бекниязова, Узукжамол Юнусова, Зилолахон Юсупова, Ҳилолахон Машрабова бронза медали билан тақдирланди.

Осиё чемпионатининг бугунги дастурида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилади.

Унда эркаклар ва аёллар ўртасида 10 нафардан вакилларимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!