Қарз учун 5 та трактор хатланди

Қарз учун 5 та трактор хатланди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси бўлим иш юритувига судининг қарорига асосан «Б.П.К.»МЧЖдан ТИФ «Миллий банк» фойдасига 4,6 миллиард сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни қарздор жамиятга тегишли тракторларга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Қарздорга берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари давомида жамиятга тегишли 5 та трактор хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида мазкур мулклар электрон-онлайн аукцион савдоларида сотилиб, сотувдан тушган пуллардан мавжуд қарздорликлар қопланади.

Жамият олган кредитини мунтазам тўлаб борганида, қишлоқ хўжалиги техникасига талаб ортиб бораётган бир пайтда техникасидан айрилмаган бўлар эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!