Путиннинг баёнотлари ҳақида нима ёзишяпти?
Хориж оммавий ахборот воситалари Путиннинг Украинадаги келишув бўйича таклифлари ва президентнинг бошқа баёнотлари ҳақида ўз хулосаларини ёзмоқда.
Financial Times: Россия президентининг жума куни нутқи чоғида қўйган талаблари жуда аниқ эди. Украина тўртта ҳудуд устидан назоратни самарали равишда Россияга топшириш шартларини қабул қилиши даргумон.
Daily Mail: Путиннинг Украина бўйича Швейцария саммити арафасида қилган баёноти Киевда “қабул қилиб бўлмайдиган таклиф” сифатида баҳоланади.
Newsweek: Путин даҳшатли баёнот бериб, дунё қайтиб келмайдиган нуқтага яқинлашганини таъкидлади.
Mirror: Путин Ғарбни Учинчи жаҳон уруши ҳақида огоҳлантирди. У Украинада босиб олган ҳудудлар абадий Россия таркибида қолишига ваъда берди.
Hindustan Times: Путин Украинада зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ваъда берди, аммо шартларни илгари сурди. Баёнот Италияда бўлиб ўтган G7 саммити фонида ва Швейцарияда бўлиб ўтадиган конференция арафасида қилинган.