Президентга 6 маротаба суиқасд қилишганини билармидингиз?

Президентга 6 маротаба суиқасд қилишганини билармидингиз?

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат жанубига қилган ташрифи чоғида ўзига нисбатан олти марта суиқасд қилинганини айтди. Бу ҳақда "Asia-Plus" нашри хабар беради.

Болжувон тумани раҳбарияти билан учрашуви чоғида унга портрет совға қилинди. Ушбу портретда унинг ҳокимият тепасидаги дастлабки йилларда яшаган ва ишлаган хонадони тасвирланган.

Эмомали Раҳмон: "Бомба парчалари ҳалигача оёғимда қолиб кетган"

Тожикистон президенти портретга қарар экан, қуйидаги жумлаларни айтди: "Иккига икки бу хонада қарийб тўрт йил яшаганман. Бинони бир неча бор ўққа тутишган. Қанча терактлар бўлган! Хўжандда Камоли Хўжандий театри ёнида 75 киши, жумладан мен ҳам яраланганман. Икки киши ҳалок бўлган. Бомба парчалари ҳалигача оёғимда қолиб кетган. Олти марта суиқасд қилишган, тақдир экан. Эсингизда бўлса, Бадахшонда тинчлик ва бирлик учун жонимни қурбон қиламан, лекин Тожикистонга тинчлик олиб келаман дегандим", дейди Раҳмон.

Эслатиб ўтамиз, Эмомали Раҳмон 1994 йил ноябрдан буён Тожикистонни бошқариб келади. Унинг дастлабки бошқарув йиллари мамлакатдаги фуқаролар уруши даврига тўғри келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!