Полша ва Болтиқбўйи давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг фаолиятини НАТОдаги иттифоқчилари билан мувофиқлаштиришга мажбур

Полша ва Болтиқбўйи давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг фаолиятини НАТОдаги иттифоқчилари билан мувофиқлаштиришга мажбур

Бу ҳада Тhe Baltic Sentinental портали ёзмоқда.

Портал бу ҳақда НАТО давлатларидан бирининг мудофаа вазирлигидаги номи ошкор этилмаган манбасига таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Болтиқбўйи давлатлари ва Полшада ҳаво ҳужумлари ми таҳдидларига қарши курашда баъзи қарорлар қабул қилиш маҳаллий сиёсатчилар ёки ҳатто НАТО иттифоқчилари билан мувофиқлаштиришни талаб қилади. Чунки ушбу давлатларда жойлаштирилган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг аксарияти бошқа мамлакатлар мутахассислари томонидан бошқарилади. Натижада, ракета ёки дрон ҳужумларига қарши мудофаа самарадорлиги пасайиши мумкин.

"Мудофаа самарали бўлиши учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидан фойдаланиш бўйича қарорлар тизим батареяси қўмондони даражасида қабул қилиниши керак", — дея тушунтирди нашр суҳбатдоши.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!