Польша ҳали МиГ-29 қирувчиларини Украинага топширишга тайёр эмас

Польша ҳали МиГ-29 қирувчиларини Украинага топширишга тайёр эмас

Польша ҳали МиГ-29 қирувчиларини Украинага топширишга тайёр эмас — Польша мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш.

Унинг қайд этишича, Польша расмийлари Украинага қўлларидан келган даражада "бир неча миллиард доллар"лик ҳарбий ёрдам беришган. Бироқ, вазир Польшанинг мудофаа қобилиятини сақлаб қолишни асосий устувор вазифа деб атади.

"Варшава ўзининг кўп мақсадли МиГ-29 самолётларини Киевга уларнинг ўрнига янги жанговар самолётлар олгандан кейингина ўтказиши мумкин бўлади", — деди Польша мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш.

Косиняк-Камишнинг сўзларига кўра, Полша ҳарбий-ҳаво кучлари янги жанговар самолётларни олгандан кейингина МиГ-29 ни Украинага топшириш мумкин бўлади. Гап, хусусан, Варшава Қўшма Штатларга буюртма қилган F-35 қирувчи самолётлари ҳақида кетмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!