Полша феврал ойида Париж конференциясида НАТО давлатлари раҳбарларига Украина узра Россия ракеталарини уриб туширишни таклиф қилган эди

Полша феврал ойида Париж конференциясида НАТО давлатлари раҳбарларига Украина узра Россия ракеталарини уриб туширишни таклиф қилган эди

Бу ҳақда Полша президенти президенти Анжей Дуда Киевга ташрифи чоғида маълум қилди.

"Париждаги анжуманда Полша Украина ҳудуди узра НАТО давлатлари томон учаётган ракеталарни уриб тушириш орқали ўз альянс мамлакатлари ҳудудларини маълум бир тарзда ҳимоя қилиш масаласини кўтарган эди", — деди Дуда.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа батареялари ва бундай ракеталарни уриб тушириши керак бўлган самолётлар НАТО мамлакатлари ҳудудида жойлаштирилиши керак. Полша раҳбарининг таъкидлашича, альянснинг бундай ҳаракатлари қонуний бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!