Озарбайжон ва Эрон чегарасида қуролли ҳодиса юз берди: қурбонлар бор

Озарбайжон ва Эрон чегарасида қуролли ҳодиса юз берди: қурбонлар бор

Озарбайжон ва Эрон чегарасида қуролли ҳодиса юз берди: икки озарбайжон чегарачиси яраланди.

Бу ҳақда 24 июль, чоршанба куни Озарбайжон Давлат чегара хизмати матбуот хизмати хабар берди.

“24 июль куни соат 03:30 да Давлат чегара хизмати чегара қўшинларининг «Гейтепе» чегара отрядининг расмий ҳудудида Эрондан Озарбайжонга кетаётган икки нафар номаълум шахс томонидан давлат чегарасини бузиш ҳолати қайд этилди”, — дейилади хабарда.

Ҳуқуқбузарлар чегарачиларнинг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабларига эътибор бермай, қуролли қаршилик кўрсатиб, қочиб кетишган”, — дейилади Давлат чегара хизмати хабарида.

«Қуролли ҳодиса натижасида чегара қўшинининг икки нафар ходими енгил тан жароҳати олди, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Отишма натижасида қоидабузарлардан бири ҳам тан жароҳати олди», — дейилади хабарда.

Ҳудудни кўздан кечириш чоғида 10 кг 882 гр наркотик моддаси, тунги кўриш мосламаси, 12 мм калибрли милтиқ, гильзалар ва патронлар аниқланди. Воқеа жойига Эрон чегарачилари ҳам етиб келган. Ҳозирда прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-тергов тадбирлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!