ОТМларда контракт тўловчилар учун солиқ имтиёзлари борми?

ОТМларда контракт тўловчилар учун солиқ имтиёзлари борми?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда соҳага оид саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— ОТМларда контракт тўловчилар учун солиқ имтиёзлари борми?

Солиқ кодексининг 378-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш учун ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши учун йўналтириладиган тўлов солиқ тўловчининг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди.

Агар солиққа тортилган бўлса, декларация тақдим этиш йўли билан қайтариб олинади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!