Ота-она 8 ёшли қизининг икки бармоғини кесиб ташлади

Ота-она 8 ёшли қизининг икки бармоғини кесиб ташлади

Бурятияда ота-она саккиз ёшли қизининг икки бармоғини кесиб ташлаган. Znak.com нашри асраб олинган болаларни тарбиялайдиган Улан-Уде шаҳридан бўлган катта оилада содир бўлган воқеа ҳақида ёзмоқда.

Ҳодиса муносабати билан республиканинг Ижтимоий ҳимоя вазирлиги текширув ўтказмоқда. Қайд этилишича, оилада ота-она иккита ўз фарзанди ва учта асранди фарзандни тарбияламоқда.

Жабрланувчи хонадошларига онаси уни "шайтонлиги" учун қаттиқ жазолаганини айтди.

Хабар қилинишича, қизча операция қилинган ва уйига қайтишдан қўрқади, чунки у ерда калтакланиши мумкин. Хабарда айтилишича, касалхонада беморнинг танасида кўкаришлар топилган.

Бироқ Тергов қўмитаси кесилган бармоқлар ҳақидаги маълумотни рад этади, деб ёзади РИA Новости. «Бармоқлар кесилганлиги тўғрисида маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Учинчи бармоқда озгина жароҳат бор», - дейилади агентлик хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!