Автопойгачи Анатолий Кин 16 ёшида бу оламни тарк этди.
Бу ҳақда марҳум иштирок этиб келган Gorilla Drift Kazakhstan автопойга ташкилотчилари хабар берди.
"Павлодар йўлидаги автоҳалокат барчамиз учун фожиа бўлди. Толья, сен орзуинг сари йўл олдинг. Катта хоҳиш-истак ва оиланг, дўстларингнинг қўллаб-қувватлаши билан энг яхшилардан бирига айланиб, юксак чўққиларни забт этдинг. Биз сен билан фахрланамиз. Сен биз учун 16 ёшли Толья сифатида абадий қоласан", - дейилади хабарда.
Воқеа 6 май куни кечқурун содир бўлган.
Анатолий Кин Қозоғистондаги энг ёш дрифтчи саналарди, у бу спортга отаси туфайли кириб келган ва ўз ёш тоифасида турли мусобақалар ғолиби ва совриндори бўлган. Пойгачи Алматидаги мусобақада қатнашиб, Павлодарга уйига қайтаётган эди. ОАВ маълумотларига кўра, Анатолий автоҳалокатга учраган автомобилнинг йўловчиси бўлган. Ҳодисанинг аниқ сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Ўзбекистон автоспорт ва картинг федерацияси ҳодиса юзасидан Қозоғистон автоспорт федерациясига ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.