Панамада «Панама ҳужжатлари» можаросининг марказида бўлган Mossack Fonseca юридик фирмаси асосчиси, ҳуқуқшунос Рамон Фонсека вафот этди. Бу ҳақда Панама Миллий адвокатлар ассоциацияси 9 май, пайшанба куни хабар берди.
Фонсеканинг адвокатига кўра, ҳуқуқшунос Панама касалхонасида пул ювиш иши бўйича ҳукмни кутаётган вақтда вафот этган. Ҳимоячининг сўзларига кўра, у 8 апрел куни бошланган суд мажлисида айнан соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли иштирок этмаган.
Прокуратура Рамон Фонсека, шунингдек, унинг собиқ бизнес шериги, германиялик Юрген Моссакни 12 йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилди.
2009 йилдан 2014 йилгача ҳокимиятда бўлган Панаманинг собиқ президенти Рикардо Мартинелли 71 ёшли Фонсеканинг ўлими муносабати билан у «шафқатсиз таъқиблар» қурбони бўлганини айтди. «Буюк инсон, ҳуқуқшунос, ёзувчи ва сиёсатчи», - деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.
Пул ювиш иши бўйича ҳукм июн ойи бошидан кечиктирмай эълон қилиниши кутилмоқда
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.