"Ош емаганлар": Гулистонда текин ош учун тўполон бўлди

"Ош емаганлар": Гулистонда текин ош учун тўполон бўлди

Сирдарё вилояти маъмурий маркази Гулистон шаҳрида 8 июнь куни «Ташаббус—2019» кўрик танловининг вилоят босқичи муносабати билан ташкил этилган тантаналар вақтида 5 тонналик мегапалов дамланган. Сўнг егулик аҳолига бепул тарқатилган.

Паловни бепул тарқатиш вақтида аҳоли тартибли навбат ташкил қила олмаган (катта эҳтимол билан, ташкилотчиларнинг ўзи ҳам тартибли навбатни ҳосил қилиш учун кўп кўмак бермаган).

Тартибсизлик ҳолатининг видеолари эса ижтимоий тармоқларда, Telegram’даги оммабоп каналларда тарқалиб кетган. Аксарият фойдаланувчилар бепул ошга навбатда турганларнинг тартибсиз ҳаракатларини қоралаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!