Олимпия ўйинлари чоғида теракт уюштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Олимпия ўйинлари чоғида теракт уюштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Францияда 2024-йилги Олимпия ўйинларида теракт тайёрлашда гумон қилинган 16 ёшли ўсмир қўлга олинди.

BFMTV телеканали хабарига кўра, Париж аксилтеррор прокуратураси 23-апрель куни терговни бошлаган.

Бунгача йигит ижтимоий тармоқларда милтиқ ва портловчи камар ёрдамида теракт уюштириб, “шаҳид бўлиб ўлиш” режалари ҳақида постлар чоп этган эди.

Гумонланувчи Франция фуқароси ҳисобланади. У Олий Савоя департаментида ҳибсга олинган ва тинтувлар чоғида ундан турли қўлёзма материаллар, жумладан ИШИДга содиқлик қасамёди топилган.

Терговга яқин манбага кўра, ўсмир полицияга Олимпия ўйинлари вақтида La Defence'да (Париж чеккаси) теракт уюштиришни режалаштираётганини айтган.

Ўйинлар 26 июлдан 11 августга қадар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!