Олимпиададаги жанжал: Жанубий Корея Париж Олимпиадасида Шимолий Корея сифатида тақдим этилди

Олимпиададаги жанжал: Жанубий Корея Париж Олимпиадасида Шимолий Корея сифатида тақдим этилди

Олимпиада ташкилотчилари Париждаги очилиш маросимида жанубий кореялик спортчилар янглишиб Шимолий Корея вакиллари сифатида тақдим этилгани учун «чуқур узр» сўрашди.

Шимолий Корея Рио-2016 Олимпиадасидан кейин илк бор ўзининг 16 нафар спортчисини ўйинларга юборди.

Жанубий Корея спорт вазирлиги «Франция устидан ҳукумат даражасида жиддий шикоят» юборишни режалаштираётганини айтди.

Баёнотда, шунингдек, спорт вазирининг иккинчи ўринбосари, оғир атлетика бўйича 2008 йилги Олимпия чемпиони Жанг Ми-ран Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашишни талаб қилгани айтилган.

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ўзининг Кореядаги расмий Х аккаунтида узр сўради: «Очилиш маросимида Жанубий Корея делегацияси тақдимотида йўл қўйилган хатолик учун чуқур узр сўраймиз».

Расмий равишда Корея Республикаси деб номланувчи Жанубий Кореянинг бу йилги олимпия терма жамоасига 21 спорт тури бўйича 143 нафар спортчи киритилган.

Ҳаяжонланган экипаж байроқларни ҳилпиратиб, Сена дарёси бўйлаб сузиб кетаётганда, франтсуз ва инглиз дикторлари уларни «Корея Халқ Демократик Республикаси» - Шимолий Кореянинг расмий номи деб таништирдилар.
Шимолий Корея делегацияси сузиб ўтганда ҳам худди шундай ном ишлатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!