Notion хизмати Россияни тарк этади

Notion хизмати Россияни тарк этади

9 сентябрдан бошлаб Россия Федерациясидан фойдаланувчиларнинг платформага кириши чекланади, дейилади пресс-релизда. Бунга АҚШ ҳукумати томонидан киритилган санкциялар сабаб бўлди.

Қайд этилишича, Россиядан келган фойдаланувчиларга барча Notion хизматларидан фойдаланиш тақиқланади. Россия Федерациясида жойлашган барча хизмат кўрсатиш иш жойлари ҳам ёпилади.

Notion - қайдлар, рўйхатлар, электрон жадваллар ва шахсий журналларни яратиш учун энг машҳур платформалардан бири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!