Нигериялик 5 ёшли қизча гўзаллиги билан Instagram фойдаланувчиларини мафтун қилди (фото)
Нигериялик беш ёшли Жейр исмли қизча Instagram юлдузига айланди, деб ёзади Big Pictureга асосан Дарё нашри.
Фото: Big Picture
Ҳаммаси фотосуратчи Мофе Бамаива унинг суратини ижтимоий тармоққа жойлаганидан кейин бошланди. Қизча интернет фойдаланувчиларини нафақат ўз ёшига хос бўлмаган дадиллиги ва расолиги билан, балки қўғирчоқларга ўхшаш ноодатий гўзаллиги билан ҳайратда қолдирди.
Баъзи фойдаланувчилар, ҳатто бу гўзалликнинг табиий эканлигига шубҳа қилиб, фотошоп қўлланилганидан гумонсиради.
Қизча ҳақида кўп нарса маълум эмас, фақатгина у профессионал модель эмаслиги ва оилада яна икки нафар опаси борлиги айтилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).