Нега суд оилавий ажрашишларни сўраб мурожаат қилган тарафларга ярашиш мақсадида муҳлат берилади?

Нега суд оилавий ажрашишларни сўраб мурожаат қилган тарафларга ярашиш мақсадида муҳлат берилади?

Оилада бир-бирини тушунмаслик, менсимаслик нимаХўп, бир вақтлар ҳавасманд бўлган оила нега бугунга келиб қонуний никоҳдан ажрашишни сўрамоқда. Бу сўзнинг эшитилиши ҳам айтилиши ҳам бузилаётган оиланинг аҳволини ўзида ифодалайди. Лекин афсуски, сўнгги вақтларда қонуний никоҳдан ажрашишлар сонининг кўпайиб бораётгани бу тарифнинг одатий луғатимиздан жой олишига олиб келмоқда. га олиб келади. Бу каби баҳоналар эса ажримга сабаб қилиб кўрсатилаётгани эса аҳоли ўртасида оиланинг муқаддас қўрғон эканлигини етарли даражада тарғиб қилинмаётганидан дарак беради.

Хўш, фуқаролик судлари томонидан қандай сабаблар билан никоҳдан ажрашишга оид даъво аризалар қаноатлантирилмасдан рад этилмоқда. Судга бизни ажратинг, дея ариза билан мурожаат қилаётган тор маънода тарафлар эмас, балки ота-оналар десак тўғрироқ бўлармиди?. Сабаби бу ота-оналарнинг фарзандлари ҳали англаб вояга етмаган фарзанд(лар)и улғаймоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг биноси.

Судялар томонидан даъво аризалари бирма-бир кўриб чиқилмоқда. Масалан, боёвутлик Илхом Неъматов (исми шарифи ўзгартирилган) ҳам судга даъво ариза билан мурожаат этиб, ўз даъво аризасида, бундан етти йил олдин турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталаридаги никоҳлари давомида бир нафар фарзанди борлигини, аёли билан икки йилдан буён бирга яшамасдан келаётганлигини, оилани тиклашнинг имкони йўқлигини билдириб, қонуний никоҳдан ажратишни сўраб, судга мурожааат қилган.

Лекин, суд вояга етмаган фарзанднинг отаси даъвогар ва онаси жавобгарнинг важларини тинглаб, уларнинг ўрталарида туғилган фарзанд ва оила манфаатларини инобатга олиб, тарафларга ярашиш учун 6-ой муҳлат берилган. Суднинг ташаббуси билан берилган муҳлат давомида тарафлар ярашиб, бирга яшамоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 10.05.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан тарафлар ярашганлиги сабабли даъво ариза рад этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!