Навоийда товламачилар жиноят устида қўлга олинди

Навоийда товламачилар жиноят устида қўлга олинди

Жамиятимизда яна бир жирканч иллат борки, бунинг номи товламачиликдир. Бундай йўлни касбига айлантирган кишиларнинг топаётган луқмасининг нопоклигию, қилаётган ишларининг қинғирлиги асло ташвишга солмайди. Хусусан, Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи 30 ёшли йигит аввалига товламачи ошналарининг қимордаги шериги эди. Таваккалчиликка асосланган ўйиннинг марду майдонлари вақт ўтиб, бегоналарча душманга айландилар.

Гап шундаки, фуқаро дастлаб танишининг хонадонида ташкил этилган қимор ўйинига қўшилишни истаб, хонадон эгасидан 16 млн. сўм қарзни фоиз эвазига олади ва пуллар ўйинга тикилади. Орадан бир-мунча вақт ўтгач, йигит олган пулини аввалги келишилган нарх ҳисобида фоизи билан қайтариб берган бўлсада, пул эгаси қарзни кунлик фоизга ҳисоблаб, яна 15 млн. сўм бериши кераклигини айтади. Икки танишнинг муносабатлари товламачиликдан безориликкача бўлган вазиятни яратди. Яъни гумонланувчи ўзининг 2 нафар шериги билан карманалик фуқарони бир неча бор шаҳар ташқарисига олиб чиқиб дўппослаган ва турли гаплар билан пўписа қилган. Вазият чигаллашгач фуқаро ички ишлар органига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Фоизчи 15 млн. талаб қилган пулларининг 3 млн. сўмини олаётган пайтида, Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!