Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ

Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ

2024 йил январь-март ойларида умумий пул тушумлари 184 трлн. сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизга ўсган. Умумий пул тушумларида терминал орқали тушумлар улуши 2023 йил I-чорагидагии 38 фоиздан 2024 йил мос даврида 40 фоизга ўсиши кузатилди. Cавдо ва хизматлар соҳаси жами тушумларида терминал тушумлари салмоғи ўтган йил январь-март ойларидаги 40 фоиздан 44 фоизга ошди.

2024 йил январь-март ойиларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 216 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ошди. Жумладан, банкларга нақд пул тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ўсиб, 109 трлн. сўмни ташкил қилди.

2024 йил I-чорагида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2023 йил I-чорагига нисбатан 24 фоизга кўпайди ва 107 трлн. сўмни ташкил этди.

2024 йил январь-март ойларида банк карталарига 212 трлн. сўм маблағлар кирим қилинган. Бу кўрсаткич 2023 йил мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ошди. 2024 йил I-чорагида банк карталаридаги 48 трлн. сўм маблағлар нақдлаштириб олинган. 2023 йил январь-март ойларида банк карталарга келиб тушган маблағларнинг 24 фоизи нақдлаштириб олинган бўлса (2022 йил январь-март ойларида 28 фоизни), бу кўрсаткич 2024 йилда 23 фоизни ташкил этди.

Жорий йилнинг 3 ойи мобайнида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 3,0 трлн. сўмга камайиши кузатилди. 2024 йил 1 апрель ҳолатига нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 20,1 фоизни ташкил қилиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоиз бандга пасайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!