Наманганда танишини пичоқлаб қўйган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Наманганда танишини пичоқлаб қўйган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Жорий йил 23 апрель куни соат 17:30 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи 1989 й.т. фуқаро “З.М.Бобур” номли маданият ва истироҳат боғида Наманган туманида яшовчи 2000 й.т. таниши билан ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ош пичоқ билан чап кўкрак соҳасига бир маротаба урган.

Натижада, жабрланувчи тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича ҳозирда Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!