Наҳотки?! Оқ уй ходимлари сайловларда Жо Байденга яширинча ёрдам беряптими?

Наҳотки?! Оқ уй ходимлари сайловларда Жо Байденга яширинча ёрдам беряптими?

Оқ уйнинг Трампга яқин ўнлаб ходимлари президент лавозимига номзод Жо Байденнинг сайловолди штаби вакиллари билан яширинча ҳамкорлик қилаётгани маълум қилинди. Улар рақиб томон вакиллари билан Байден сайловларда ғалаба қозонса, унга ҳокимиятнинг топширилиши схемаси устида ишлашмоқда.

СNN телеканалининг хабар беришича, Оқ уй ходимлари аппарати раҳбари Марк Медоуз ва Трампнинг Оқ уйдаги сиёсий мувофиқлашув учун масъул ёрдамчиси Кристофер Лиддел бир неча ойдан бери Байденнинг сайлов штаби билан ҳамкорлик қилмоқда.

Бу ҳамкорликдан мақсад эса ҳокимиятнинг давлат аппаратига максимал даражада безарар топширилишидир. 

Байденнинг вакиллари Трамп билан баҳслашиши мумкинлигини ҳисобга олиб, воқеаларнинг энг ёмон ривожига ҳам тайёрланишмоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Байденнинг ўтиш жамоаси камида 150 кишидан иборат ва у сайловларда ғалаба қозонгудек бўлса, инаугурациясигача 300 кишига етади. Бу жамоадаги одамлар масофадан ишламоқда, бироқ улар ҳақиқатда АҚШ молия вазирлигида жойлашган. Уларнинг вазифаларига ҳукумат таркибида ходимлар ўзгартирилишини амалга ошириш, у ёки бу лавозимларга номзодлар рўйхатини шакллантириш, Байденнинг президент лавозимига киришганидан кейинги илк фармонлари лойиҳасини тайёрлаш киради.
     
Таъкидланишича, Байден бу фаолиятнинг барча томонларидан хабардор, бироқ иримчилиги сабабли ғалаба қозонганига амин бўлмагунча, ҳеч қандай қарорлар қабул қилмоқчи эмас. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!