Мусулмонлар идораси: масжидлар ҳар куни ишлайди!

Мусулмонлар идораси: масжидлар ҳар куни ишлайди!

Махсус комиссия қарори билан 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2070 та жоме масжидлар ўз эшикларини яна мўмин-мусулмонларга очади.

Айрим сайт ва ижтимоий тармоқларда масжидлар ҳафтада 4 кун ишлайди, жума, шанба ва якшанба кунлари эса фаолият кўрсатмаслиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бунга изоҳ бериб, бундай мазмундаги хабарлар англашилмовчилик оқибати эканлигини таъкидлади.

Баёнотда айтилишича, масжидлар ҳафтада ҳар куни ўз иш фаолиятини олиб боради, фақат жума намози эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар вақтинча адо этилмай туради. 

P.S.: Махсус комиссия қароридаги "жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар" дейилганда, турли дин вакилларининг (ислом, христиан, яҳудийлик ва ҳ.к.) катта диний тадбирлари назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!