МИБ: Алимент тўловларининг 60 фоиздан ортиғи ихтиёрий тўланади

МИБ: Алимент тўловларининг 60 фоиздан ортиғи ихтиёрий тўланади

МИБ Фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими бошлиғи Аҳрорбек Арзиевнинг айтишича, суд қарори билан белгиланган алимент тўловларининг 60 фоиздан ортиғи қарздорлар томонидан ихтиёрий равишда тўланмоқда. У бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Оила кодексида ҳам алиментни ихтиёрий тўлаш алоҳида модда сифатида кўрсатилган. Бугунги кунда бюро органлари иш юритувида 293 мингдан ортиқ алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўлса, уларнинг 60 фоиздан ортиғи бўйича тўловлар ихтиёрий равишда тўланмоқда.

Агар қарздор ишласа, МИБ унинг иш ҳақидан алимент тўловини ушлаб қолиш бўйича иш берувчига талабнома киритса ҳамда алимент ҳар ой иш ҳақидан ушлаб қолинса, бу ихтиёрий бўладими ёки мажбурийми деган савол юзага келади. Алимент тўловлари вақтида ўтказиб борилаётгани учун ундирувчида эътироз бўлмаса, иш ҳақидан ушланмалар вақтида олиб қолинаётгани учун уларни ҳам ихтиёрий тўлов сифатида қабул қиламиз.

Шунинг ҳисобига ҳозирги кунда 60 фоиз алиментлар ихтиёрий равишда тўланмоқда. Қолган 40 фоизи бўйича мажбурий ижро ҳаракатларини тўлақонли амалга оширяпмиз”, дея Аҳрорбек Арзиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!