Мексикада жиноий тўдалар тўқнашуви оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

Мексикада жиноий тўдалар тўқнашуви оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

Мексиканинг Уруапан шаҳри яқинида икки қарама-қарши жиноий тўданинг тўқнашуви содир бўлди. «Вести.ru»нинг хабар беришича, оқибатда тўққиз киши ҳалок бўлди, яна тўрт нафари яраланди.

Қайд этилишича, воқеа жойида полиция жасадлар ва расман фақат Мексика армиясида фойдаланишга рухсат берилган йирик калибрли қуролни топган.

«РИА Новости»нинг хабар беришча, полиция содир бўлган воқеа сабабларини ўрганмоқда.

Сўнгги вақтларда Мексикада жиноятлар сонининг ортгани кузатилмоқда. Бунга, жумладан, АҚШга кокаин ўтказиш устидан назорат ўрнатиш мақсадидаги наркокартелларнинг ўзаро қарама-қаршиликлари сабаб бўлмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!