Марокашдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 18 кишига етди

Марокашдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 18 кишига етди

Марокаш жанубидаги Тата, Тизнит, Эррахидия, Тингҳир ва Тарудант провинцияларида кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари камида 18 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея маълум қилди расмийлар.

Расмийларнинг қўшимча қилишича, шанба куни минтақадаги кўплаб қишлоқларни сув босганидан кейин яна камида тўрт киши бедарак йўқолган.

Ўлганлар орасида Испания, Канада ва Перудан келган уч нафар чет эл фуқаролари бор, дейилади хабарда.

Сув тошқинлари оқибатида 56 та уй вайрон бўлган, 110 та йўл зарар кўрган, шунингдек, электр, сув таъминоти ва телефон тармоқлари шикастланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!