Марғилон шаҳрида ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Марғилон шаҳрида ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. бошқа бир фуқаро М.ни Фарғона давлат университетининг “Тасвирий санъат” факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида ўз айбига иқрор бўлиб қайтарган 1 000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!