Мане 21 июнь куни Мюнхенга учиб, "Бавария"га ўтиш бўйича келишувни якунлайди

Мане 21 июнь куни Мюнхенга учиб, "Бавария"га ўтиш бўйича келишувни якунлайди

“Ливерпуль” ҳужумчиси Садио Мане 21 июнь, сешанба куни “Бавария”га ўтишдан олдин тиббий кўрикдан ўтади, деб ёзди журналист Фабрицио Романо твиттерда.

Тиббий кўрик Германияда, Мюнхенда бўлиб ўтади, шундан сўнг сенегаллик 30 ёшли футболчи "Бавария" билан шартнома имзолайди.

Sky Sports хабарига кўра, немис клуби Мане учун 42,5 миллион фунт тўлайди. "Бавария" аллақачон уч йиллик шартнома тайёрлаб қўйган.

Мане 2016 йилнинг июлидан буён "Ливерпуль"да тўп тепади. 2021/22 йилги мавсумда форвард жамоаси сафида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!