Макрон Европа ғояларини «Лиссабондан Одессагача» ҳимоя қилишга чақирди

Макрон Европа ғояларини «Лиссабондан Одессагача» ҳимоя қилишга чақирди

Франция президенти таъкидлашича, «Европа бўлиш шунчаки бирон бир ерда яшашни англатмайди».

Франция президенти Эммануэл Макрон Париждаги Сорбонна университетида Европа келажаги ҳақида гапирар экан, «Лиссабондан Одессагача» Европа қадриятларини ҳимоя қилишга чақирди.

«Европалик бўлиш шунчаки Болтиқбўйидан Ўрта эр денгизигача ёки Атлантикадан қора денгизгача бўлган ерда яшашни англатмайди. Бу эркин, оқилона ва маърифатли шахсни ҳамма нарсадан устун қўядиган инсоннинг маълум бир ғоясини ҳимоя қилишни англатади. Ва бу шуни англатадики, Париждан Варшавагача, Лиссабондан Одессагача биз эркинлик ва адолат ўртасидаги ўзига хос муносабатни ривожлантирмоқдамиз», деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!