Мадуро Перу ҳукуматидан узр сўрашни талаб қилди

Мадуро Перу ҳукуматидан узр сўрашни талаб қилди

Венесуэла раҳбари Николас Мадуро Лима шаҳридаги Венесуэла элчихонасига юз берган ҳужум муносабати билан Перу ҳукуматидан узр сўрашни талаб қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Перу ҳукумати элчихоналарнинг хавфсизлигини кафолатлай олмайди. Элчихонага ҳужум қилиш - бу умуман қабул қилиб бўлмайдиган нарса. Биз Перу ҳукуматидан ҳамманинг олдида узр сўрашни талаб қиламиз , - дея маълум қилди у.

Аввалроқ, Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса Перу пойтахти Лима шаҳридаги элчихонага ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берганди.

Венесуэла ТИВ раҳбарининг қайд этишича, Перу ҳукумати ҳужумга жавобгар саналади. Унинг қўшимча қилишича, жиноятчилар тўдаси дипломатик миссия биносига кирган, бироқ у улар нима қилганига аниқлик киритмади. Жабрланганлар ва мол-мулкка етказилган зарар ҳақида маълумот ҳам йўқ.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!