Латвия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда топилган учувчисиз учиш аппарати юзасидан россиялик дипломатни чақиртирди

Латвия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда топилган учувчисиз учиш аппарати юзасидан россиялик дипломатни чақиртирди

"Россия Федерациясининг Муваққат ишлар вакили Дмитрий Касаткин Латвия шарқида Россиянинг Shahed дрони қулаши муносабати билан қатъий норозилик билдирди", деб хабар берди Латвия ТИВ.

Россиялик дипломатдан портловчи моддалар ўрнатилган Россия дрони мамлакат ҳаво ҳудудини бузган ҳодиса бўйича тўлиқ тушунтириш сўралган.

"Касаткин Россия Ташқи ишлар вазирлигини мавжуд вазият ҳақида хабардор қилишга ваъда берди", дейилади хабарда. Латвия Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, мамлакат расмийлари воқеа ҳолатлари бўйича чуқур терговни давом эттираётганини маълум қилди. Латвия дипломатик каналлар орқали ўз иттифоқчилари, НАТО ва Европа Иттифоқи раҳбариятини, шунингдек, бошқа мамлакатлар ташқи ишлар вазирликларидаги ҳамкасбларини воқеадан хабардор қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!