Кисида Қозоғистонга боришни режалаштирган

Кисида Қозоғистонга боришни режалаштирган

Япония бош вазири Фумио Кисида 2024 йил август ойида Қозоғистонга расмий ташриф билан боришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяси навбатдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

"Вазият имкон берса, Бош вазир Кисида шу йилнинг август ойида Қозоғистонга ташриф буюради", деди у. Хаяси, шунингдек, 2024 йилда нишонланадиган ушбу ташаббус ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан ҳозирда “Марказий Осиё плюс Япония” ассоциацияси етакчилари даражасида учрашув ўтказиш келишиб олинаётганини таъкидлади. Шунингдек, унга Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киради.

Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котибининг қўшимча қилишича, Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни ривожлантириш Япония учун “ҳар қачонгидан ҳам каттароқ рол ўйнайди”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!