Кир Стармер ва Шолц Россияда қурол ишлатиш борасида янги қарорлар қабул қилинмаганини маълум қилди — The Telegraph

Кир Стармер ва Шолц Россияда қурол ишлатиш борасида янги қарорлар қабул қилинмаганини маълум қилди — The Telegraph

Берлинга ташриф буюрган Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Олаф Шолц иштирокидаги матбуот анжуманида "АҚШнинг эътирозлари Storm Shadow ракеталарини Россия ҳудудларидаги нишонларга қарши қўллашга тўсқинлик қилдими?", деган саволга жавоб берилди.

Стармер бош вазирлигининг дастлабки кунларида, июл ойининг бошида, Британия Storm Shadow'дан бундай фойдаланишларига қарши эмаслигини айтган эди.

Стармер тактик масалалар бўйича чуқурлашмаслигини, аммо унинг ҳукумати бу борада янги қарорлар қабул қилмаганини таъкидлади.

Германия канцлери Олаф Шолц ҳам худди шу саволга жавоб берар экан, Германия Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини, шу билан бирга янги қарорлар ҳам қабул қилмаганини айтди.

Украина узоқ вақтдан бери Германиядан Storm Shadow'дан узоқроқ масофага учадиган Taurus қанотли ракеталарини сўраб келади, аммо Берлин буни рад этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!