«Жавоб бизники»: Эрон ўз позициясида

«Жавоб бизники»: Эрон ўз позициясида

Эроннинг янги ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи Франция ва Буюк Британиядаги ҳамкасблари билан телефон суҳбатида Эрон Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши учун Исроилга жавоб бериш ҳуқуқидан воз кечмаслигини айтди.

«Эрон Исроилнинг террорчилик актига жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади», - дея вазирнинг сўзларини келтиради ИРНА.

Агентлик маълумотларига кўра, франциялик ҳамкасби Стефан Сежоурнет билан суҳбат чоғида Арагчи Ҳаниянинг ўлдирилиши Эрон суверенитетини хавф остига қўйганини айтган.

Шунингдек, у Эрон Франция билан конструктив муносабатларни кенгайтиришга тайёр эканини қўшимча қилган.

Британия ташқи ишлар вазири Девид Ламми билан суҳбатда Арагчи Эрон Яқин Шарқда йирик қуролли можаро бошлашни истамаслигини айтди, бироқ ўз мамлакатининг ҳар қандай босқинчилик актига жавоб қайтариш ҳуқуқини яна бир бор қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!