Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади

Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади

Дунёга машҳур собиқ футбол юлдузлари Ёшлар ойлиги доирасида 29 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ёшлар ишлари агентлиги маълумотига кўра, Заккардо, Дида, Пануччи ва Сержинио каби бразилиялик ва италиялик собиқ футболчилар Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Дида Бразилия терма жамоасининг собиқ дарвозабони, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Кристиан Пануччи – Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, «Реал» ва «Милан» жамоалари билан икки марта УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби саналади.

Кристиан Заккардо – Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ўнг қанот ҳимоячиси, жаҳон ва Бундеслига чемпиони бўлган.

Сержинио – Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, яримҳимоячи, жаҳон чемпиони, икки карра «Милан» клуби билан УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби саналади.

29 июнь куни соат 15:00 да Ёшлар ижод саройида бўладиган учрашувда футбол тарихи, бугуни ва келажак истиқболлари, Ўзбекистонда соҳадаги ислоҳотлар ҳамда спортчиларимизнинг муваффақиятлари ҳақида суҳбат бўлади. Ушбу Учрашувда иштирок этиш бепул.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!