Июль ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайдими?

Июль ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайдими?

Жорий йил июль ойида Ўзбекистонда нарх-навода 0,3 фоиз дефляция қайд этилган. Истеъмол товарлари нархининг пасайиши асосан мавсумий пишиқчилик ҳисобига юз берган. Хусусан, помидор, картошка, узум, карам, нок ва олма нархининг пасайиши ўртача нархларга ижобий таъсир ўтказган. Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари шундан дарак бермоқда.
 
Озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 2,3 фоизга пасайган, бошқа товарлар ва хизматлар мос равишда 1,7 ва 0,5 фоизга қимматлаган. Маълумотга кўра, йил бошидан бери инфляция 5,9 фоизга етган.
 
Мева-сабзвотлардан ташқари тарвуз, тухум, нўхат, ловия ва парранда гўшти (сон қисмидан ташқари) нархи арзонлаган. Шу билан бирга, лавлаги, гуруч, цитрус мевалари, пиво, қўй гўшти, спиртли ичимликлар, сузма, мош каби маҳсулотлар қимматлаган.
 
Гўшт республикада энг қиммат маҳсулотлигича қолмоқда: бир килограмм мол гўштининг республика бўйича ўртача нархи – 36 533 сўм (4,7 доллар), бир килограмм қўй гўшти – 36 906 сўмга (4,75 доллар) тенг. Истеъмолчилар бир килограмм помидорни ўртача 1 942 сўмга, картошкани 1 347 сўмга сотиб олганлар.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!