Исроил босқинчилари Рафаҳдаги Амирликлар шифохонасига артиллериядан ўт очди ва Индонезия шифохонасига ўт қўйди

Исроил босқинчилари Рафаҳдаги Амирликлар шифохонасига артиллериядан ўт очди ва Индонезия шифохонасига ўт қўйди

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 253 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

  • Босқинчилар Нусейрат лагери, Шужая ҳудуди ва Рафаҳга ҳужум қилди. Кун давомида 34 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар 37266 нафарга етди.
  • Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Тулкарм, Наблус, Рамаллаҳ ва Женинга ҳужум қилди. 2 киши жароҳатланган. 30 дан ортиқ фаластинлик ҳибсга олинган.
  • Босқинчилар Рафаҳдаги Амирликлар шифохонасига артиллериядан ўт очди ва Индонезия шифохонасига ўт қўйди.
  • Ҳизбуллоҳ ўнлаб "Фалак" ва "Катюша" ракеталари билан сионистларни ўққа тутди. Исроил шимолида ҳамон ёнғин давом этмоқда.
  • Ал-Қассам бригадалари: "Биз Аз-Зайтун ҳудудидаги уй ва туннелни портлатиб, босқинчилар отрядини йўқ қилдик".
  • Ироқ Исломий қаршилик кучлари Ҳайфа портига ҳужум қилди.
  • "Associated press": АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Ямандаги сирли кучлар билан денгиз жангида олдинга силжий олмаяпти. Америка Қизил денгизда Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг кучли қаршиликка дуч келмоқда.
  • Пентагон: Ғазо бўйлаб сузувчи искала вақтинча демонтаж қилиниб, бўронли об-ҳаво туфайли Ашдод портига кўчирилди.
  • Қизил денгиздаги кемалар “Озод Фаластин” ва “Бизнинг Исроил билан ҳеч қандай алоқамиз йўқ” шиорлари остида сузяпти.
  • Метулла ишғол посёлкаси бошлиғи: "Исроил ҳукумати мамлакат шимолидаги назоратни бой берди ва бу ҳолат уларни ташвишлантирмаётганидан хавотирдаман".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!