Исроил аскарлари Ғазода БМТ ёрдам машинасини ўққа тутди

Исроил аскарлари Ғазода БМТ ёрдам машинасини ўққа тутди

Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида БМТ гуманитар ёрдам ходимларини олиб кетаётган транспортни ўққа тутди. Бу ҳақда ташкилот бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

«Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аниқ белгиланган гуманитар машинаси ЦАХАЛ томонидан 10 марта ўққа тутилди», деди Дюжаррик.

БМТ Бош котиби вакилининг сўзларига кўра, гуманитар ёрдам ходимлари жабрланмаган. Қайд этилишича, ҳодиса бир кун аввал содир бўлган ва транспорт воситаси ҳаракати Исроил ҳарбийлари билан мувофиқлаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!