Исроил 9 ойлик урушда нималарни йўқотди?

A A A
Исроил 9 ойлик урушда нималарни йўқотди?

- Октябрдан декабргача деярли ярим миллион исроиллик яҳудий давлатини тарк этди. Расмий маълумотларга кўра, 2023 йил 7 октябрда бошланган Ғазо можаросидан буён камида 683 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлган ва 4100 дан ортиги яраланган.

- Исроил ялпи ички маҳсулоти 2023 йилнинг октябрь ойидан декабригача деярли 20 фоизга қисқарди.

- Тахминан 46 000 Исроил корхонаси ёпилди. 2024 йил охиригача Исроилнинг яна 60 минг корхонаси ёпилиши мумкин.

- 2023 йилнинг охирги чорагида Исроилдан товар ва хизматлар экспорти 18 фоизга қисқарди. Йил давомида экспорт 2,2 фоизга камайди. Жорий йилнинг биринчи чорагида экспорт ҳажми ўтган чоракка нисбатан 5,5 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 26 фоизга камайди.

- 2024 йилда Исроил буджети тақчиллиги ЯИМнинг 6,6 фоизини, қарз эса ЯИМнинг 67 фоизини ташкил қилиши кутилмоқда.

- Исроилда туризм ҳам амалда тўхтади. Келган сайёҳлар сони 76 фоизга камайди.

- Исроилнинг урушдан олдинги энг гавжум порти бўлган Эйлат порти Яман ҳутийларининг Қизил денгиздаги ҳужумлари натижасида тижорат фаолияти йўқлиги сабабли банкрот деб эълон қилинди.

- Иқтисодчилар Исроилда чуқур иқтисодий инқироз ёки ҳатто қулаши ҳақида огоҳлантирмоқда ва баъзи халқаро кредит рейтинг компаниялари аллақачон мамлакат рейтингини ва иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!