Ислом тараққиёт банки "Роғун" ГЭСи қурилишини молиялаштириш бўйича 550 миллион долларлик лойиҳани маъқуллади

Ислом тараққиёт банки "Роғун" ГЭСи қурилишини молиялаштириш бўйича 550 миллион долларлик лойиҳани маъқуллади

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) "Роғун" ГЭСи қурилишини молиялаштириш бўйича 550 миллион долларлик лойиҳани маъқуллади. Бу ҳақда "Asia-Plus" нашри хабар берди.


Шундан 150 миллион доллар ИТБ томонидан, қолган 400 миллион доллар араб тараққиёт фондлари томонидан ажратилади.

Айни пайтгача ИТБ Тожикистонда 916 миллион доллар қийматидаги қатор лойиҳаларда иштирок этган. Бундан ташқари банк томонидан энергетика, транспорт, ирригация, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида 237 миллион долларлик 7 та инвестиция лойиҳаси молиялаштирилмоқда.

Маълумот учун, "Роғун" ГEСи қуриб битказилса Марказий Осиёдаги энг йирик ГEСга айланади. Станция тўлиқ ишга туширилганидан сўнг, унинг йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 13-17 миллиард киловатт/соатни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!