Ишсиз киши Москва мэрлигига номзодини илгари суриш учун ҳужжат топширди

Ишсиз киши Москва мэрлигига номзодини илгари суриш учун ҳужжат топширди

Россиялик вақтинча ишсиз Владислав Бузаров Москва шаҳар сайлов участкасига шаҳар мэрлиги учун ўз номзодини илгари суриш мақсадида ҳужжат топширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Сайлов комиссияси аъзоси томонидан маълум қилинишича, 1969 йилда туғилган Бузаров Владислав Вячеславович вақтинча ишсиз ҳисобланади.

Москва мэрлиги сайлови жорий йилнинг 9 сентябрида бўлиб ўтади. Шаҳар сайлов комиссияси 4 июнда номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилишни бошлади. Мэрлик учун курашиш истаги ҳақида «Яшиллар альянси» партияси раиси Александр Закондирин, сиёсатчи Максим Шингаркин ва бошқа бир қатор кишилар маълум қилган.

Мэрликка номзодни рўйхатдан ўтказиш учун 3 июлга қадар шаҳар депутатларининг 110 та имзосини тўплаш керак. Бундан ташқари мустақил ташаббускорлар сайловчиларнинг 36 мингта имзосини йиғиши зарур.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!